Жаҳон

Зеленский Байден билан учрашувгача толиқиб қолган(ми)?

31 август 2 сентябрь кунлари АҚШ Президенти Жозеф Байденнинг таклифига кўра Украина Президенти Владимир Зеленский расмий ташриф билан Қўшма штатларда бўлди.

Зеленский Байден билан учрашувгача толиқиб қолган(ми)?

 

Байден билан учрашув пайтида Зеленскийнинг ўзини тутиши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Украина етакчиси мулоқот чоғида ўзини бошқача тутгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Хусусан, видео Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг телеграм-каналида эълон қилинган.

 

 

Маълумот ўрнида, 31 август куни Украина президентининг АҚШга расмий ташрифи бошланди. Шу куни президент АҚШ мудофа ва энергетика вазирлигида учрашувлар ўтказди. Жумладан, Мудофаа вазирлигида Украина ва АҚШ ўртасида “Мудофаа ҳамкорилиги стратегик асослари тўғрисида” шартнома имзоланди. Экспертлар бу келушув орқали Киев ва Вашингтон ўртасида ҳарбий алоқалар янги босқичга кўтарилганини таъкидлашмоқда.

 

1 сентябрь куни Зеленский АҚШ президенти Жозеф Байден билан учрашди. Аслида бу 31 август куни бўлиши керак эди, аммо АҚШнинг Афғонистондаги эвакуацияни якунлаши ҳам шу кунга тўғри келгани учун учрашув 1 сентябрга қолдирилган.

 

Зеленскийнинг фикрича, Украинанинг иқтисодий трансформация ва тикланишида АҚШ муҳим рол ўйнайди. Байден ҳам икки томонлама муносабатлар стратегик характерга эга эканлигини қайд этди.

 

Учрашувдаги марказий мавзулардан бири Россия билан муносабатлар бўлди. АҚШ президенти “Биз Россия агрессияси қаршисида Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига тўлиқ содиқ қоламиз. Украинанинг евроатлантик интилишларини ҳам қўллаб-қуватлаймиз”, -деб айтиб ўтган. Шунингдек, Байден Украинага қўшимча 60 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам дастурини маъқуллаганлигини таъкидлади.

 

Учрашув давомида Россиянинг Қримни қўшиб олиши ва Донбассдаги қуролли низо 14 мингдан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлганлиги маълум қилинди. Зеленский Байдендан 450 дан ортиқ украиналик асирларни озод қилинишида ёрдам сўраган.

 

Шунингдек, энергетика масаллари ҳам муҳокама қилинди. Икки давлат ҳам Россиянинг “Шимолий оқим-2” газ қувури қурилишига қарши эканини маълум қилди. Украина ва АҚШ бу лойиҳада Европанинг энергетик мустақиллигига таҳдидни кўрмоқда.

 

Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Зеленский ташрифини “ўта муваффаққиятли”, - деб баҳолади.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

custom img

Россия Эрондаги уруш туфайли нефтдан кунига қўшимча 150 миллион доллар даромад олмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик Россияга 12 кун ичида жами 1,3-1,9 миллиард доллар даромад келтирди.

custom img

Нетаняҳу Эроннинг янги олий раҳбарига ва “Ҳизбуллоҳ” етакчисига ўлим билан таҳдид қилди

Шунингдек, Исроил бош вазири Эрон режимини ичкаридан ағдариш учун зарур шароит яратилаётганини айтди.

custom img

Озарбайжонда қўлга олинган қўқонлик табиб қўйиб юборилди

Иқболжон Солиев Бокудаги хусусий шифохонада беморларни рухсатсиз кўрикдан ўтказгани учун ҳибсга олинган эди.

custom img

Нью-Йоркда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Бош консуллик марҳумнинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.

custom img

АҚШ Эрондаги мактабга ракета ҳужуми учун жавобгар деб топилди

Тергoв хулoсасига кўра, бу хатo эскиргaн разведка маълумoтлари ва шошилинч ҳарбий қарорлар натижасида юзaгa келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"