Жаҳон

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Поездлар тўқнашувига темир йўл сигнализация тизимидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди



Испания Бош вазири Педро Санчес Толедо провинциясида икки поезд тўқнашуви оқибатида камида 68 киши ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакатда уч кунлик миллий мотам эълон қилди. Бу ҳақда El Plural хабар берди.


“Бутун Испания мотамда”, — деди ҳукумат раҳбари.


Испания транспорт вазири Оскар Пуэнте дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага темир йўл сигнализация тизимидаги носозлик сабаб бўлганини билдирган. Унинг айтишича, тизим поездларга тўхташ сигналини берган, бироқ қисқа вақт ўтиб, поездлардан бири ҳаракатни давом эттириш сигналини олган.


Ҳалокат 28 октябрь куни соат 08:54 атрофида Толедо провинциясидаги Урда шаҳри яқинида содир бўлган. Давлатга қарашли Ренфе компаниясининг АVE поезди ва Ирё хусусий ташувчисининг поезди юқори тезликдаги темир йўл линиясида тўқнашган.


Дастлабки маълумотларга кўра, Ирё поезди рельсларда тўхтаб қолган, унинг ортидан келаётган Ренфе поезди эса унга урилган. Тўқнашув оқибатида бир нечта вагон рельсдан чиқиб кетган.


Испаниянинг CSIF касаба уюшмаси транспорт вазири Оскар Пуэнтени истеъфога чиқишга чақирди. Уюшма вазирни масъулиятни ўз зиммасига олиш ўрнига, темир йўл ходимини айбдор қилиб кўрсатишга уринаётганликда танқид қилди.


Оскар Пуэнте ҳозирча истеъфога чиқиш нияти йўқлигини билдирган. Унинг айтишича, биринчи навбатда ҳалокат сабабларини аниқлаш ва воқеани тўлиқ текшириш керак.


Бош вазир Педро Санчес агар бепарволик ёки қоидабузарлик аниқланса, қатъий чоралар кўрилишини ваъда қилган.


Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки тахминлар орасида сигнализация тизимидаги носозлик ва инсон омили бор. Мадрид ва Андалусия ўртасидаги тезюрар поездлар қатнови тўхтатилган.

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

Янги ҳарбий кампания Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ва уни музокараларга қайтаришга қаратилиши мумкин.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Индонезияда ўрмон ёнғинларидан тарқалган қуюқ тутун сабабли нафас йўллари касалликлари кўпаймоқда.

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Ҳалокат вақтида иккала поездда жами 500 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Белгиланган вақтда кетма-кет икки марта келмаган ташувчиларнинг депозити давлат бюджетига ўтказилади.

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

Қозоғистон президенти халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти пасайиши ва БМТ обрўси билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Пентагоннинг ҳисоб-китобига кўра, маблағнинг 60 фоиздан ортиғи ўқ-дориларга сарфланган.

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Янги талаб мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижликларга ҳам тегишли.