Жаҳон

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди



Шимолий Корея 29 октябрь куни Япон денгизи томон 10 га яқин қисқа масофали баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.


Маълумотларга кўра, ракеталар Шимолий Кореянинг жануби-шарқидаги Вонсан порт шаҳри ҳудудидан учирилган. Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари ракеталарнинг учиш масофаси ҳамда бошқа техник хусусиятларини таҳлил қилмоқда.


Жанубий Корея ҳарбийлари учиришни Пхенян томонидан куч намойиши бўлиши мумкин, деб баҳоламоқда.


Бу Шимолий Кореянинг октябрь ойида баллистик ракеталарни учириш бўйича учинчи ҳолати ҳисобланади. Аввалги учиришлар 3 ва 12 октябрь кунлари амалга оширилган.


Аввалги синовлардан бирида Жанубий Корея ва Япония ракетага қарши мудофаа тизимлари ракетанинг ўзгарувчан траэкториясини кузатишда қийинчиликка дуч келгани хабар қилинган. Ракетани аниқлашдаги муаммолар ва унинг учиш масофасига оид турли баҳолар Шимолий Кореянинг ракетага қарши мудофаа тизимларини четлаб ўтиш имкониятлари юзасидан саволларни келтириб чиқарган.


Ракета синовлари ортидан Пхенян АҚШ ва Жанубий Кореяга нисбатан кескин баёнотларини ҳам давом эттирмоқда. Шимолий Корея Мудофаа вазирлиги сентябрь ойида Вашингтон ва Сеул ҳаракатларига жавобан мамлакатнинг ядровий қуролли кучлар сиёсатига оид қонун қоидаларини қўллашга рухсат берилганини билдирган эди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Поездлар тўқнашувига темир йўл сигнализация тизимидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

Янги ҳарбий кампания Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ва уни музокараларга қайтаришга қаратилиши мумкин.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Индонезияда ўрмон ёнғинларидан тарқалган қуюқ тутун сабабли нафас йўллари касалликлари кўпаймоқда.

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Ҳалокат вақтида иккала поездда жами 500 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Белгиланган вақтда кетма-кет икки марта келмаган ташувчиларнинг депозити давлат бюджетига ўтказилади.

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

Қозоғистон президенти халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти пасайиши ва БМТ обрўси билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.