Жаҳон

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди

Маълумотларга кўра, у аввал ҳам ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.

АҚШда ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди: у “энг хавфли жиноятчилар” қаторига киритилди



Оқ уй АҚШнинг Огайо штати, Чилликот шаҳрида 7 октябрь куни Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходимлари томонидан қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Сардор Тиркашев ҳақида маълумот берди.


Оқ уйнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Тиркашев бошқа ҳибсга олинган ҳужжатсиз муҳожирлар билан бирга «Қўшма Штатлардаги энг хавфли жиноятчилар» қаторида тилга олинган.


Расмий маълумотга кўра, Тиркашев аввал оғирлаштирувчи ҳолатлардаги икки ҳужум ва талончилик билан боғлиқ айбловлар бўйича судланган.


28 октябрь куни АҚШ Ички хавфсизлик департаменти (DHS) Огайо штатида жиноий тарихга эга, мамлакатда ҳужжатсиз яшаётган муҳожирларнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Агентлик улар орасида жинсий тажовуз, бўғиб ўлдириш, маст ҳолда автомобил бошқариш ва кокаин савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликка тортилган шахслар борлигини маълум қилди.


DHS директори Маркуэйн Муллиннинг таъкидлашича, идора жиноий тарихга эга ҳужжатсиз муҳожирларни ҳибсга олиш ва депортация қилиш ишларини давом эттиради.


Шу билан бирга, Slavic Sacramento нашри Сардор Тиркашевнинг ҳибсга олингани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан маълумот топганини, бироқ ICEдан бу ҳолат юзасидан бевосита тасдиқ ололмаганини ёзган.

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Шимолий Корея 10 га яқин баллистик ракета учирди: Жанубий Корея ҳарбийлари баёнот берди

Бу Пхеняннинг октябрь ойидаги учинчи ракета учириши бўлди.

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Саудия Арабистони Туркияга ўз ҳудудида ҳарбий база қуришни таклиф қилди — Hurriyet

Бу база Туркиянинг Қатардаги ҳарбий иншоотига ўхшаш бўлиши мумкин.

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Бутун Испания мотамда: мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди

Поездлар тўқнашувига темир йўл сигнализация тизимидаги носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

АҚШ Эронга қарши янги зарбаларга тайёрланмоқда — WSJ

Янги ҳарбий кампания Теҳроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ва уни музокараларга қайтаришга қаратилиши мумкин.

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Индонезияда ўрмон ёнғинларидан тарқалган қуюқ тутун сабабли нафас йўллари касалликлари кўпаймоқда.

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Ҳалокат вақтида иккала поездда жами 500 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Белгиланган вақтда кетма-кет икки марта келмаган ташувчиларнинг депозити давлат бюджетига ўтказилади.