0

Ипак йўлининг нодир дурдонаси қалбларни бирлаштирди

Авваллари халқимиз тилида “Панорама” деб номланган санъат кошонаси эндиликда “Киночилар уйи” сифатида кўз ўнгимизда намоён бўлмоқда. Кеча, 28 сентябрь куни шу ерда “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалининг расман очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ипак йўлининг нодир дурдонаси қалбларни бирлаштирди

 

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига табригини Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ўқиб эшиттирди.

 

 

Қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали нафақат кинематография, балки сайёҳлик, санъат таълими, мамлакатга инвестициялар кириб келиши, халқаро ҳамкорликда муҳим аҳамият касб этади.

 

“Тинчлик, тараққиёт ва маърифат учун” шиори остида ташкил этилаётган мазкур халқаро кинофестиваль жаҳон миқёсида ҳам ўзига хос акс-садо берди.

 

 

Халқаро кинофестивалнинг дастури ғоят кенг ва ранг-баранг экани мазкур ижодий лойиҳанинг “Фестиваллар фестивали” сифатида ўтаётганидан дарак бермоқда. “Кино 5 кунда” ижодий лойиҳаси, янги-янги бадиий, ҳужжатли фильмлар тақдимоти, маҳорат сабоқлари, анжуманлар, тақдимотлар, кино юлдузлари иштирокидаги матбуот анжуманлари билан ҳамоҳанг бўлиб ўтмоқда.

 

Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида янги-янги кинотеатрлар қуриб, фойдаланишга топшириляпти. Ўн тўрт хорижий мамлакатнинг миллий кино кунлари томошабинларни жаҳон кинематографиясидаги энг илғор йўналишдаги анъаналар билан таништирмоқда. Шу билан бирга миллий кинематографиямиз истиқболига йўналтирилган янги-янги ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланиши, янги ижодий лойиҳалар сари қадам қўйилиши бошланмоқда.

 

Кинофестиваль иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари:

Селим Байрактар, туркиялик кино актёр:

 

— Ўзбек диёри қадимий маданиятга, тарихга, дунё цивилизацияларига таъсир кўрсатган теран ва мустаҳкам илдизларига эга заминдир, – деди. — Бизнинг анъаналаримиз, қадриятларимиз, тарихимиз туташдир. Ўзбекистондек табаррук юртда ўтказилаётган шундай халқаро кинофестивалда иштирок этаётганим мен учун фахр ва шарафдир.

 

Руфат Гасанов, озарбайжонлик кино арбоб:

 

 Тошкент кинофестивали яна кино мухлисларини ўзига чорлади. Анчадан бери одамлар шундай нуфузли тадбирни жуда соғиниб қолган эди. Бу фестиваль қайта туғилганидан нафақат ўзбек халқи, кино ижодкорлари, балки хорижлик киночилар ҳам беҳад мамнундир. Ушбу фестиваль янгиланаётган Ўзбекистонда маданий-маърифий жабҳаларда ҳам ислоҳотлар ортга қайтмас, шиддатли, ҳам амалий тус олганини дунёга намойиш этмоқда.

 

Никита Михалков, режиссёр, киноактёр, “Оскар” мукофоти соҳиби:

 

— “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали тиклангани жуда қувонарли ҳодиса. Вақтида бу фестиваль ўз даврининг ноёб ва ўзгача байрами эди. Ҳозир бу қадриятлар қайта тикланаётгани, ўзбек киносига янги руҳият ва куч бағишлаётганига ишонаман. Умид қиламанки, энди ҳар йили шу пайт сизлар билан Ўзбекистонда, халқаро кинофестивалда учрашамиз.

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK va “O‘zbekneftgaz”. Ҳамкор ҳомийлар: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg’onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"