энг долзарб

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ букмекерлик веб-сайтлари блокланди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи 10 дан ортиқ ноқонуний сайтларига киришни чеклаб қўйди. Бу ҳақда “Spot.uz” хабар берди.

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ букмекерлик веб-сайтлари блокланди

 

 

Хабарда келтирилишича, агентлик Ўзбекистонда букмекерлик хизмати ҳали ҳам ноқонуний эканлигини эслатар экан, эндиликда ҳатто рекламада лотереялар ва букмекерлар ҳақидаги маълумотларни тарқатиш тақиқланганини таъкидлаган.

 

Шунга қарамай, интернетда букмекерларнинг онлайн бозори фаол ривожланмоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ходимлари доимий равишда ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган реклама маълумотларининг қонун талабларига мувофиқлигини ўрганишда давом этмоқда.

 

“Spot.uz” олдинги маълумотларига таяниб ёзишича, Ўзбекистонда хорижий букмекерлар воситачилари фаоллашиб, кўчаларда пул тикиш жараёнининг ташқи рекламаси пайдо бўла бошлаган.

 

Шундан сўнг, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ходимлари Фарғона вилоятида “1хBet” рекламаси ёзилган бир нечта баннер ва плакатларни демонтаж қилиб, тадбиркорларга огоҳлантириш берган.

 

Бундан олдин букмекерлик идораларига қўйилган тақиқ уларнинг мамлакатдаги ишларига деярли халақит бермаслиги айтилганди. Аммо букмекерлик ташкилотлари мамлакатдаги аҳолининг талабини кўриб, хизматларини таклиф қилишга шошилишди ва ҳатто маҳаллий шароитга мослашишди.

Уларнинг кўпчилиги маҳаллий “Uzcard” ва “HUMO” карталаридан тўловларни қабул қила бошлади.

 

Букмекерлик идоралари ўзларини мамлакатда шунчалик қулай ҳис қилмоқдаларки, улар ўз сайтларини ўзбек тилига таржима қилишди. Шунингдек, бу ерда сўровларга жавоб берадиган, бир нечта тилларда гаплашадиган ва бир нечта каналлар орқали қўллаб-қувватлаш хизматларини ишга туширди.

 

Ўтган йили Футбол ассоциацияси матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев барчасини қонунийлаштириш, келгусида тоза фаолиятни назорат қилиш ва таъминлаш мақсадида букмекерлик идораларини қонунийлаштириш тартиби қабул қилинганини айтганди.

 

Бу орада хорижий букмекерлик идоралари Ўзбекистонда савдо белгиларини рўйхатдан ўтказишда ва ходимларни мамлакатдан қидиришда давом этмоқда.

 

Улар бир неча йиллардан буён букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришга уринмоқда.

 

Маълумот учун: 2021 йил 1 январдан бошлаб Капитал бозорини ривожлантириш агентлигидан (АРРК) лицензия олиш орқали букмекерлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берилганди. Бироқ бошқа чора-тадбирлар (қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар) киритилмади ва кейинчалик агентлик умуман тугатилди.

 

Аввалроқ ҳавога учган миллион долларлар ёхуд онлайн қимор жабрдийдалари, онлайн қиморда ютқазган йигит ўғирлик содир этгани ҳамда Ўзбекистонда букмекерлик ва тотализатор фаолияти ҳали ҳам қонуний эмаслиги маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ букмекерлик веб-сайтлари блокланди | Zamon.uz