0

Тошкентда ўқувчилар ўртасида оммавий жанжал юз берди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта мактаб ўқувчиларининг ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалди.

Тошкентда ўқувчилар ўртасида оммавий жанжал юз берди

 

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. 

 

Унда айтилишча, жорий йилнинг 28 сентябрь куни 94-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9 ва 10-синф ўқувчилари ва 145-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчилари Telegram' ижтимоий тармоғи орқали ўзаро гап талашиб қолишган. Сўнг улар шу куни тахминан соат 13:20 ларда Тошкент шаҳар Миробод тумани "Амир Темур" кўчасида учрашиб муносабатларни ҳал қилишмоқчи бўлишган. Мазкур учрашувга 20 нафарга яқин мактаб ўқувчилари келишган ва уларнинг бир нечтаси ўртасида жанжал бошланган. 

 

Ҳолатдан хабар топган ҳудудий профилактика инспекторлари А.Йўлдашбеков ва Т.Исамухамедовлар зудлик билан воқеа жойига етиб келишган ва уларнинг аралашуви билан катта можаронинг олди олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади. 

 

Аввалроқ Фарғонада икки гуруҳ иштирокидаги жанжал тўхтатиб қолинганди. Шунингдек, Қаршида бир гуруҳ ёшлар ўртасида оммавий  жанжал бўлганди.

 

Муножат Валиева

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Тошкентда ўқувчилар ўртасида оммавий жанжал юз берди