Жаҳон

UNICEF қанча афғон болалари очарчиликка дучор бўлганини маълум қилди

UNICEF маълумотларига кўра, қарийб 2 миллион афғон болалари очликдан азият чекиши мумкин. Бунга  аҳолининг ўта қашшоқлашуви ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетиши асосий сабаб қилиб кўрсатилган.

UNICEF қанча афғон болалари очарчиликка дучор бўлганини маълум қилди

 

 

Ҳозирга келиб 1.5 миллион бола очликка дучор бўлган. UNICEF мамлакатда тўйиб овқатланмаслик билан боғлиқ касалликлар авж олишидан огоҳлантирмоқда.

 

“Ҳозирги кунда бутун Афғонистонда миллионлаб болалар озиқ-овқат ва тиббий хизматга муҳтож. Мамлакат бўйлаб жами 14 миллион киши тўйиб овқатланмаяпти, шулардан 3.5 миллиони болалар”, – деган ташкилотнинг Афғонистондаги коммуникациялар бўйича мутахассиси Салом ал-Жанобий.

 

Унинг қўшимча қилишича, UNICEF ва БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури сўнгги икки ойда бор қуввати билан ишлаётганини айтган. Бунинг натижасида ҳозиргача 40 минг бола тўйиб овқатланмаслик оқибатида келиб чиққан касалликлардан муолажа қилинган.

 

Индира Ганди номидаги болалар шифохонаси Афғонистонда кўплаб клиникалар дори-дармон етишмаслиги оқибатида ёпилганини маълум қилган. Ушбу шифохона бошлиғи Муҳаммад Латиф Боҳирнинг таъкидлашича, Афғонистон соғлиқни сақлаш тизимига халқаро ёрдам кескин камайган.

 

Бундан аввал Кобулда янги портлаш, Жалолободда отишма содир бўлгани хабар қилинганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.