Тошкент вилоятида юк автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 6 октябрь куни тунги соат 03:00 ларда Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманидан ўтган 4Р2 “Тошкент-Тўйтепа” автомобиль йўлининг 20-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги ҳамда ҳайдовчи 1986 йилда туғилган С.Б. бошқарувида бўлган юк автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган.


Бу хақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Шунингдек, ҳодиса жойидан ҳаракатланиб ўтаётган енгил автомобиллар ҳайдовчиларининг эътиборсизлиги сабаб олдинма-кетин тўқнашув ҳам содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур воқеа юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қамчиқ довонида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳамда Бўстонлиқда 150 метр баландликдан "Spark" жарликка тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева тайёрлади.







