энг долзарб

"Қамчиқ" довонида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

"Қамчиқ" довонида бугун, 6 октябрь куни 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

"Қамчиқ" довонида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

 

 

Маълум қилинишича, эрталаб соат 06:20 ларда Қамчиқ довонининг 199 километрида Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланган "Spark" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган. Унинг ортидан келаётган, "Gentra" автомобили "Spark"дан қочаман деб, "Cobalt" ва "Gentra"га ҳам урилган.

 

"Зудлик билан Қамчиқ МҚЁҚБ қутқарувчилари, тез тиббий ёрдам, ЙПХ, «Қамчиқавтойўл» Ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар жароҳат олган фуқароларни автомошиналар ичидан чиқариб олган", — дейилади хабарда.

 

 

Қайд этилишича, "Spark" салонида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлиб, йўловчи тан жароҳати олган. "Cobalt"нинг ҳайдовчиси ўнг қўл синиши ташхиси билан Ангрен шаҳар Марказий шифохонасига юборилган.

 

Ҳозирда шифокорлар уларнинг аҳволи яхшиланганини билдирган. Қолган автоуловдаги йўловчи ва ҳайдовчилар енгил тан жароҳати олгани сабаб уларга шу жойнинг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

 

Таъкидланишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси автомобиль ҳайдовчилари ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олмай, тезликни ошириб ҳайдаши оқибатида юз берган.

 

Аввалроқ Бўстонлиқда 150 метр баландликдан "Spark" жарликка тушиб кетгани, Наманган вилояти Поп туманида "Nexia" йўл четидаги пастликка қулаши оқибатида йўловчи аёл вафот этгани, шунингдек, Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланган “Cobalt” автомобили ағдарилиб кетгани ҳамда Қамчиқ довонида "Nexia" йўловчиси пастликка тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

"Қамчиқ" довонида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди | Zamon.uz