Келлини: “Мухлислар кўз ўнгида ютқазганимиздан афсусдамиз”
Италия ва Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржио Келлини Испания терма жамоасига қарши UEFА Миллатлар Лигаси ярим финал учрашувида мағлубиятга учрагани ҳақида фикр билдирди:

"Биз ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ютқазганимиздан афсусдамиз. Лекин мағлубиятсиз сериямиз орқали рекорд ўрнатганимиздан фахрланамиз. Тан олиш керак, ўйиннинг баъзи қисмларида рақиблар биздан кучлироқ ўйин намойиш этди”.
Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси Италиянинг кетма-кет 37 учрашувдан буён давом этиб келаётган мағлубиятсиз ўйинини тўхтатди. Бу сегментда Роберто Манчини шогирдлари 29 учрашувда ғалаба қозонди ва расмий ўйинларда 7 бор дуранг ўйнади. Италияликлар охирги бор 2018 йил 10 сентябрь куни Миллатлар Лигасида Португалияга 1:0 ҳисобида мағлубиятга учраганди.
Аввалроқ Миллатлар Лигасида Испания Италиянинг рекордига нуқта қўйгани ва “Реал Мадрид” 1 январгача Мбаппени қўлга киритмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







