Жаҳон

Батумида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди

Аввал хабар қилганимиздек, Грузиянинг Батуми шаҳрида  турар-жой биносининг бир қисми қулаб тушган эди.

Батумида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди

 

Грузия “Биринчи канали” тарқатган маълумотга кўра, мамлакат Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа юзасидан тергов ишлари олиб бормоқда, вайрона ичида қолганлар қидириляпти.

“Бугун бино вайроналари остидан беш кишининг  жасади топилди.  Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда,” — деб хабар берди Грузия Ички ишлар вазирлиги.

«Рустави 2» телеканали маълумотларига кўра, қурбонлар орасида икки нафар болалар ҳам бўлган.

Бундан аввал Мисрда турар-жой биноси қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ҳамда Ҳиндистонда қурилаётган кўприкнинг бир қисми қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Муножат Валиева 

 

custom img

Германияда жазирама оқибатида 10 мингга яқин киши вафот этди

Жазирама энг кўп кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳаётига таъсир кўрсатган.

custom img

Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 нафарга етди

Қурбонлар орасида бир нафар Ветнам фуқароси ҳам бор.

custom img

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

custom img

“Энди бизнинг навбатимиз” — АҚШ Эронга яна зарба берди

Вашингтон янги ҳужумларни Эроннинг Яқин Шарқдаги АҚШ кучларига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.

custom img

АҚШнинг Эронга қуруқликдан бостириб кириш эҳтимоли юқори — Покистон разведкаси

Ҳарбий экспертлар эса бундай сценарий АҚШ учун катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.

custom img

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги роботлар импортини тақиқлади

АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган янги гуманоид роботлар, робот-итлар ва қувват инверторлари импортини миллий ҳамда киберхавфсизликка таҳдид сифатида баҳоламоқда.

custom img

Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериши мумкин

Эрон уруш давомида заифлашган ҳаво мудофаасини тиклаш мақсадида Хитойдан юзлаб кўчма зенит-ракета мажмуаларини қабул қилиш арафасида.

custom img

Тожикистон ҳижоб ва узун соқол тақиқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Айрим ОАВларда тарқалган ҳижоб ва соқол бўйича маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"