Ҳиндистон Ўзбекистон фуқароларига туристик виза беришни бошлади
Ҳиндистонга саёҳат қилмоқчи бўлган чет эл фуқароларидан талаб қилинадиган ҳужжатлар тартиби белгиланди.

Унга кўра, Ҳиндистонда COVID-19 билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланиши муносабати билан мамлакат ҳукумати хорижий, хусусан, Ўзбекистон фуқароларига туристик визалар беришни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Маълум қилинишича, Ҳиндистонга 2021 йил 15 октябрдан бошлаб чартер рейслар орқали фақат гуруҳ бўлиб сайёҳликни мақсад қилганлар учун туристик виза берилади. Сайёҳлик мақсадида келувчи хорижий фуқароларга эса 2021 йил 15 ноябрдан бошлаб рухсат берилади. Чунки амалдаги туристик визанинг амал қилиш муддати тўхтатилади.
Шунингдек, хорижлик сайёҳлар Ҳиндистонга фақат сув ёки ҳаво йўллари орқали киришлари мумкин. Ҳозирча чет эл фуқароларига сайёҳлик визаси билан ер назорат пунктлари орқали киришга рухсат берилмайди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россияда миграция тўғрисида ягона ҳужжат жорий этилиши, Афғонистон фуқаролари учун 8000 та махсус иммиграцион визалар тасдиқлангани, ҳамда АҚШ томонидан визалар тақдим этилиши ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







