Ўзбекистон

Оҳангаронда 1 миллиард сўмдан зиёд ноқонуний товарлар  ушлаб қолинди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро Х.А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситасини тўхтатиб, холислар иштирокида кўздан кечирди.

Оҳангаронда 1 миллиард сўмдан зиёд ноқонуний товарлар  ушлаб қолинди

 

Натижада, ушбу автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 357 миллион сўмлик, жами 3980 дона чилим учун тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.  Бу ҳақда "Zamon".uz га  Давлат божхона қўмитаси  ахборот-хизмати раҳбари Нурбек Саломов хабар қилди.

 

Шунингдек, шу куни фуқаро У.Ж. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси ҳам кўздан кечирилди. Натижада, ушбу автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 603,9 миллион сўмлик товар моддий бойликлар борлиги аниқланди.

 

Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, фуқаро  А.И. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси ҳам  кўздан кечирилди. Текширув давомида ушбу автомашина юкхонасида  ноқонуний киритилган 90 миллион сўмлик 36 дона телевизор борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.

 

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 1 050 856 000 сўмлик товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Бундан аввал Тошкентда 15,3 миллиард сўмлик ноқонуний олиб кирилган парфюмерия воситалари аниқлангани  ҳамда  Тошкент халқаро аэропортида ноёб судралиб юрувчи жонзотларни олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолингани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева 

custom img

Август ойида Президент Халқ қабулхоналарига 76 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси, алимент ва газ баллонлари масалаларига оид бўлган.

custom img

Сирдарёда икки ИИБ ходими жиноят содир этиб, қамалди

Улардан бирига 5 йил 1 ой, иккинчисига эса 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Биринчи қаватдаги хонадонлардан савдо ва сервис учун фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Бунда хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказиш шарт бўлмайди.

custom img

Қишлоқ туманларида эҳтиёжмандларни ишга олган корхоналар учун ижтимоий солиқ 2 фоиз бўлади

Аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича ишлар танқидий таҳлил қилинди.

custom img

Фарғонада икки ҳамшира пичоқланди, улардан бири вафот этди

Гумонланувчи қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Эртага Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Ташаббус атмосферага зарарли ташламаларни камайтириш ва экологик барқарор муҳитни шакллантиришга қаратилган.

custom img

Эртадан Тошкентдан Андижонга тезюрар электропоезд қатнови бошланади

Янги электропоезд амалдаги поезд таркиби ўрнига ҳаракатланади.

custom img

Фарғонада икки аёлни Москвага фоҳишалик учун юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У аёлларга авиачипталарни ўз ҳисобидан олиб беришини айтиб, кейинчалик уларнинг даромадининг ярмини олишни режалаштирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"