энг долзарб

Энди ерости ва ерусти метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент метрополитени фаолиятини самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Энди ерости ва ерусти метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади


Қарорга асосан, “Тошкент метрополитени” фаолиятини тубдан  ўзгартириш  белгиланган. Жумладан, метрополитеннинг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, метрополитен тармоғини ривожлантириш, йўловчилар оқимини кўпайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига метрополитеннинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини ва рентабеллигини ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда АОКАда “Тошкент метрополитени” ДУК мутасаддилари иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди. 


Қайд этилишича, жорий йилнинг  охиригача Тошкент метрополитени учун 5 та, 2022 йилда 14 та тўрт вагонли метро поездлари харид қилинади ва поездларнинг сони 80 тага етказилади. Натижада, метро поездларининг ўртача ёши 38 ёшдан 26 ёшга қисқаради.


Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан Чилонзор йўналиши 3 минут ва Ўзбекистон йўналиши бўйича биринчи марта 4 минутда ишлаш ташкил қилиниши эвазига йўловчиларни манзилга етказиш вақти 30 фоизга қисқартирилди. Бундан ташқари, замонавий реклама воситалари (электрон дисплей) ўрнатилиши ҳисобига рекламалар сони 3-4 баробарга оширилади. Ер ости ва ер усти метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади ва тадбиркорларга электрон аукцион шартларида ижарага берилади. 

 

Маълумот учун эндиликда ер ости ва ер усти метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади.


Қарор ижросини таъминлаш бўйича метрополитен бошқармасида 3 та йўналишда Ишчи гуруҳлар ташкил этилиши кўзда тутилган.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан Ўзбекистонга 20 та замонавий метро вагонлари юборилиши ва Тошкентга янги метро вагонларининг навбатдаги партияси келиши ҳақида хабар берилганди.


Шунингдек, 2022 йил 1 апрелгача ерости метроси  ичида ҳам телефонда гаплашиш имкони пайдо бўлиши ҳамда Россиядан келтирилган поездларда  эшиклар кенгайтирилиб, видеокузатув кучайтирилгани ҳақида хабар қилинганди.

 


Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Энди ерости ва ерусти метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади | Zamon.uz