Жамият

2022 йил 1 апрелгача ер ости метроси ичида ҳам телефонда гаплашиш имкони пайдо бўлади

2022 йил 1 апрелгача ер усти ҳалқа метро бекати йўналишида йўловчилар учун бепул WI-FI тизимидан ҳамда ер ости метро бекатларида мобил алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади. ​​​​​​​

2022 йил 1 апрелгача ер ости метроси ичида ҳам телефонда гаплашиш имкони пайдо бўлади

 

 

Бу ҳақда “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

 

Унга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан чиқарилиб, Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилди ҳамда номи “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонасига ўзгартирилди.

 

Энди “Тошкент метрополитени” ДУКдан 2024 йил 1 январгача республикада ишлаб чиқарилмайдиган, шунингдек, тегишли рўйхат бўйича импорт товарларни  давлат ҳудудига олиб киришда улардан божхона тўловлари олинмайди. Бунда қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари тўловлар назарда тутилган.

 

Қарорга асосан, 2022 йил 1 июлгача 7 та метро бекатида (Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор) транспорт ўтиш боғламалари йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, 2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ер усти ҳалқа линиясининг 3,- 4- ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади.

 

2022 йил 1 январдан шу бўйича бир нечта маълумот ва хизматларни ўз ичига олувчи мобил илова ишга туширилади. Метрополитен йўналишлари ва уларнинг қурилиши бўйича маълумотлар, бекатлар, улар атрофида жойлашган объектлар ва жамоат транспорти йўналишлари ҳақида ахборот берадиган иловалар, шулар жумласидан. Электрон тўлов тизими янада оммалашади. 

 

Бундан аввал 30 августдан Тошкент метросининг барча йўналишлари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлаши, Россиядан Ўзбекистонга 20 та замонавий метро вагонлари юборилгани ҳамда 10 та янги поезд қайси маблағ эвазига сотиб олиниши маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.