энг долзарб

Шарқ мамлакатларида ташкил этилган сайлов участкалари иш бошлади

Ўзбекистон Республикасининг 37 та хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган 54 та сайлов участкалари, хусусан, Шарқ мамлакатларида ташкил этилган сайлов участкалари иш бошлади.

Шарқ мамлакатларида ташкил этилган сайлов участкалари иш бошлади

 

 

Овоз бериш биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикасининг Япония, Жанубий Корея, Хитой, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Таиланд, Ҳиндистон ва Россиянинг Узоқ Шарқдаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида бошланди.

 

 

Хусусан, Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида ташкил этилган 13-сайлов участкасида маҳаллий вақт билан 8.00да овоз бериш жараёнлари бошланди. Овоз бериш жараёни Ўзбекистон Конституцияси, Сайлов кодекси талаблари ҳамда карантин қоидаларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

 

 

Маълумот учун: хорижда яшаётган фуқаролар ариза асосида, хориждаги сайлов участкасидаги (дипломатик ёки бошқа ваколатхонадаги) сайловчилар рўйхатига киритилган. Аризалар ёзма ва электрон тартибда сайловга 15 кун қолгунга қадар  қабул қилинган. Хориждаги ватандошларимизнинг сайловга оид саволларига жавоб бериш мақсадида Марказий сайлов комиссиясининг  998 (55) 500-12-00 рақамли ишонч-телефони ишлаб турибди.

 

 

Эслатиб ўтамиз, кузатувчилардан бири афғонистонлик Нури Ҳусайн Али, Тожикистонлик кузатувчи ҳамда Покистон мамлакати кузатувчиси Tezeen Akhtar Ўзбекистон Президенти сайлови борасидаги фикрлари билан бўлишганди.

 

Бундан аввал сайловчиларнинг умумий сони 21,2 миллион нафардан ошгани, бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчилар учун эслатма, Президент сайловини ўтказиш бўйича 10 мингдан ортиқ сайлов участкаси тузилгани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.