Сиёсат

Сайловчиларга эслатма

Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчилар қуйидагиларни билиши лозим:

Сайловчиларга эслатма

- овоз бериш эрталаб соат 8:00 дан кечки 20:00 га қадар давом этади;

 

- сайловчида фуқаролик паспорти ёки янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши лозим;

 

- қайси сайлов участкасида овоз бериш ҳақида маълумотга эга бўлмасангиз saylov.uz манзилига кириб, туғилган сана ва паспорт рақамини киритган ҳолда эртага овоз берадиган сайлов участкангизни аниқлаб олинг;

 

- сайлов бюллетени яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчининг ёлғиз ўзи тўлдириши шарт;

 

- овоз бериш танланган номзоднинг фамилияси тўғрисида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «➕» ёки «✔️» ёхуд «✖️» белгисини қўйиш лозим;

 

Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. 

 

Овоз берувчи тўлдирилган бюллетенни сайлов қутисига ташлайди.

 

Бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

 

 Ўз келажагингиз учун бефарқ бўлманг, сайловларда иштирок этинг!

custom img

Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирига таъзия билдирди

Балужистондаги портлаш оқибатида 23 киши ҳалок бўлган, 70 киши жароҳатланган эди.

custom img

Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади

Доҳада икки давлат мудофаа вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди

Суҳбатда раҳбарлар икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди

БААнинг илғор бошқарув тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича қўшма “йўл харитаси” изчил амалга оширилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифини якунланди

Ўзбекистон раҳбарини Боку халқаро аэропортида Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ-Habitat директори билан учрашди

Учрашувда барқарор урбанизация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди

Учрашувда асосий эътибор бир қатор соҳаларда кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари учрашув ўтказди

Етакчилар транспортга оид ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни ҳам муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"