энг долзарб

Yanush Pexochinsskiy, Польша давлати кузатувчиси:

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан кўкрак нишони билан тақдирландим.

Yanush Pexochinsskiy, Польша давлати кузатувчиси:

 

—Мен 3 йил давомида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги халқаро иқтисодиётни ривожлантириш комиссиясини бошқарганман. Ўзбекистонга турли тадбирлар сабабли кўп келганман. Бизни қувонтирадиган жиҳат шундан иборатки, Польша ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқалар тобора ривожланиб бормоқда

Шу боис Ўзбекистонда бўлаётган сайлов жараёнларига бефарқ эмасмиз. Польшадаги ўзбекистонликларнинг деярли ҳаммаси ўз овозини берди.

Мен Самарқанддан бугун эрталаб келдим. Самарқандда 12 та сайлов участкасида бўлдим. Хорижий кузатувчилар сайлов жараёнини кузатишлари учун барча имконият яратиб берилди. Ўзбекистон сайлов тизими ва президентликка номзодлар дастурлари билан батафсил танишиб чиқдим. Ўзбекистондаги сайлов тизими ўзида сайловчилар ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ акс эттирган.

Ўтган давр мобайнида мамлакатда сайлов тизими соҳасида амалга оширилган янгиланишлар сайловларни тенглик, шаффофлик муҳитида, халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёр ва тамойилларига тўла мос ҳолда ўтказилишига мустаҳкам замин яратди. Мана, ҳозиргина Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. Фурсатдан фойдаланиб бу муваффақият билан Президент ва Ўзбекистон халқини табриклайман.

Дарвоқе, Ўзбекистонга келишимдан 2 ҳафта олдин мамлакатингизнинг Польшадаги элчиси чақириб, ўзаро ҳамкорликда самарали иш олиб борганим учун мени Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан кўкрак нишони билан тақдирлади. Бу мен учун катта фахр.

 

Эслатиб ўтамиз, Zamon.uz мухбири Покистондан келган халқаро кузатувчи фикрлари билан ўртоқлашганди.

 

Аввалроқ Россия Федерацияси кузатувчиси Генадий Бессонов ҳамда “Человек и закон” ҳуқуқий газетаси бош муҳаррири Марат Башимов сайлов ҳақидаги фикрлари билан бўлишгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Yanush Pexochinsskiy, Польша давлати кузатувчиси: | Zamon.uz