0

Аi-80 нархи нега ушлаб турилгани очиқланди

Гарчи йил бошидан буён жаҳон нефт котировкалари 1,7 баравар ошганига қарамай, “Ўзбекнефтгаз” катта ҳажмдаги сотувлар (интервенция) туфайли ички бозорда Аи-80 нархини сақлаб қолмоқда.

Аi-80 нархи нега ушлаб турилгани очиқланди

 

Тошкент шаҳридаги “Ўзбекнефтгаз” корхонасига қарашли “UNG Petro” ёқилғи қуйиш шохобчаларида 1 литр АИ-80 русумли бензин чакана нархда 5900 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизматига таяниб “Spot” сайти хабар берди.

 

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган бензиннинг асосий қисмини (80,1 фоизи) АИ-80 маркаси ташкил этади. Йил бошидан буён ўсиш 15 фоизни ташкил этган. 

 

Ўтган 9 ой давомида компаниянинг нефтни қайта ишлаш заводларида 654,9 минг тонна бензин (ўсиш суръати 105,6 фоиз) ишлаб чиқарилган. Шундан 524,6 минг тоннаси - Аи-80,  81,1 минг тоннаси - Аи-91, 43,9 минг тоннаси - Аи-92, 5 минг тоннаси - Аи-95 ва қолган  0,3 минг тоннаси - Аи-98 маркаларига тўғри келади.

 

“Таъкидлаш жоизки, Аи-91, Аи-92, Аи-95 русумли бензинларнинг асосий қисми бозор конюнктураси ва жаҳон котировкаларига асосланиб, хориждан келтириладиган хомашё ёки импорт тайёр маҳсулотдан ишлаб чиқарилади. Шу сабабли, ушбу турдаги бензин нархи нисбатан юқори ”, - дейилади хабарда.

 

Департамент бензин нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинганини эслатди.

 

Эндиликда 2017 йилдан бошлаб Аи-92, 93, 95 ва 98 русумли, 2019 йил 15 августдан бошлаб Аи-91 ва 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркаларини сотиш фақат биржа орқали амалга оширилади.

 

"Шу тариқа соғлом рақобат муҳити яратилади, истеъмолчилар сифатли маҳсулотлар билан таъминлаб борилади", – дейилади компания хабарида.

 

Бундан аввал бензин нархи йил бошидан буён 17 фоизга қимматлашгани, энди Ўзбекистонда АИ-98 маркали бензин ҳам ишлаб чиқарилиши ҳамда Ўзбекистонда энг кўп бензин қайси ҳудудда ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"