Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг ҳавоси энг ифлос ҳудудлари эълон қилинди

Қайси вилоятда зарарли моддалар атмосферага энг кўп чиқарилаётгани ҳақида статистик маълумотлар эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг ҳавоси энг ифлос ҳудудлари эълон қилинди

  

Экологларнинг  хулосасига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда атмосферага жами 924 минг тонна миқдорида  зарарли моддалар чиқарилган.

 

Экологик жиҳатдан энг кўп зарар кўрган вилоятлар рўйхатида дастлабки  ўринларни  Тошкент ва Қашқадарё эгаллади. 

Ушбу ҳудудларда ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг 60 фоизи атмосферага чиқарилган. Экологик жиҳатдан энг тоза вилоятлар эса – Хоразм, Сурхандарё ва Жиззах ҳисобланади.

 

Маълумот учун: транспорт вазирлиги вакили Шербек Эрбеков 2030 йилгача атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясига атмосферани ифлослантирувчи моддаларни 10 фоизга камайтириш, жамоат транспортининг 80 фоизини газ билан тўлдирилган ёқилғи ва электромобилларга ўтказиш тизими киритилганини айтиб ўтганди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал сўнгги 4 йилда шаҳарларда чанг-газ миқдори меъёрдан 4 баравар ошгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Август ойида Президент Халқ қабулхоналарига 76 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси, алимент ва газ баллонлари масалаларига оид бўлган.

custom img

Сирдарёда икки ИИБ ходими жиноят содир этиб, қамалди

Улардан бирига 5 йил 1 ой, иккинчисига эса 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Биринчи қаватдаги хонадонлардан савдо ва сервис учун фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Бунда хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказиш шарт бўлмайди.

custom img

Қишлоқ туманларида эҳтиёжмандларни ишга олган корхоналар учун ижтимоий солиқ 2 фоиз бўлади

Аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича ишлар танқидий таҳлил қилинди.

custom img

Фарғонада икки ҳамшира пичоқланди, улардан бири вафот этди

Гумонланувчи қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Эртага Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Ташаббус атмосферага зарарли ташламаларни камайтириш ва экологик барқарор муҳитни шакллантиришга қаратилган.

custom img

Эртадан Тошкентдан Андижонга тезюрар электропоезд қатнови бошланади

Янги электропоезд амалдаги поезд таркиби ўрнига ҳаракатланади.

custom img

Фарғонада икки аёлни Москвага фоҳишалик учун юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У аёлларга авиачипталарни ўз ҳисобидан олиб беришини айтиб, кейинчалик уларнинг даромадининг ярмини олишни режалаштирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"