Ўзбекистон

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ошиши мумкин. Прогнозларга кўра, кечки соатларда ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича сезгир гуруҳлар учун носоғлом даражага етади, соат 23:00 дан кейин эса ифлосланиш кучайиши кутилмоқда.

 

Маълум қилинишича, тунда ҳаво сифати халқаро индекс бўйича "носоғлом", миллий индекс бўйича эса асосан "сариқ" даражада бўлади.

 

Бунга тунда ҳароратнинг пасайиши, шамолнинг кучсизлиги ва кучли ҳарорат инверсияси сабаб бўлиши мумкин. Ушбу омиллар атмосфера қуйи қатламларида ҳаво алмашинувини чеклаб, PM2.5 ва PM10 заррачаларининг ер юзасига яқин ҳудудларда тўпланишига шароит яратади.

 

Шунингдек, ҳаво массаларининг сўнгги суткада шаҳар атрофида секин ҳаракатлангани ҳам ифлослантирувчи моддалар тарқалишини қийинлаштирмоқда.

 

Прогнозларга кўра, 3 ноябрь куни тонгда ҳаво сифати аста-секин яхшиланиши мумкин. Қуёш чиққач, ҳарорат кўтарилиши ва ҳаво алмашинуви яхшиланиши натижасида ҳарорат инверсияси кучсизланади.

 

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифатини мониторинг қилиш ишлари махсус комиссия томонидан давом эттирилмоқда.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.