Месси Чемпионлар лигаси ўйинини ўтказиб юборади... ми?
“ПСЖ” ҳужумчиси Лионел Месси Чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида “РБ Лейпциг”га қарши ўйинда қатнашмаслигининг сабаби маълум бўлди.

Хабарларга кўра, Месси чап сонидаги ноқулайлик ва жароҳат туфайли ҳали ҳам оғриқларни бошдан кечирмоқда.
Месси 31 октябрь куни физиотерапевт билан машғулотларда алоҳида ишлагани хабар қилинганди. Клуб унинг 3 ноябрь куни “РБ Лейпциг”га қарши ўйинда майдонга тушишига умид қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Месси Франция чемпионати 12-туридан ўрин олган “Лилл”га қарши ўйинда жароҳат олгани туфайли алмаштирилганди.
Аввалроқ “ПСЖ” Икардини Агуэрога алмаштирмоқчилиги ва Мбаппенинг голи “ПСЖ”га ғалаба келтиргани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







