энг долзарб

Ўзбекистонда тотализатор ва букмекерлик фаолиятини реклама қилаётган 10 дан ортиқ сайтга кириш чекланди

Ўтказилган 385 та ўрганишда 168 та ҳолатда бундай хизматлар рекламаси аниқланган ва уларнинг барчаси бартараф этилган.

Ўзбекистонда тотализатор ва букмекерлик фаолиятини реклама қилаётган 10 дан ортиқ сайтга кириш чекланди

 

 

Реклама муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун ва бошқа 10 га яқин қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

 

Тадбиркорлик ва истеъмолчилик маданиятини такомиллаштириш, реклама соҳасида ноҳалол рақобатга ва нотўғри рекламанинг олдини олиш мақсадида Агентлик томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 19 мингдан зиёд ўрганишлар ўтказилган. Шундан 10 минг ҳолатда турли камчиликлар аниқланган ва уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди. Бу ҳақда АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот котиби Моҳрухсор Тоғаева иштирокида ўтказилган брифингда айтиб ўтилди.

 

Агентлик томонидан дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар ва бошқа даволаш препаратлари, рағбатлантирувчи тадбирлар, нодавлат таълим ва хорижда ўқиш хизматларини кўрсатиш, даволаш, тиббий хизмат ва диагностика хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ рекламалар бўйича ўрганишлар олиб борилди.

 

Қайд этилиишича, реклама қилиниши қонун билан тақиқланган ёки чекланган маҳсулотлар, жумладан, тамаки, электрон сигареталар, энергетик ичимликлар, алкогол, пиво, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси бўйича аниқланган ҳолатлар бартараф этилиши таъминланди.

 

Маълумот учун: бугунги кунда республикамизда тотализатор ва букмекерлик фаолиятини амалга ошириш ва, албатта, бундай хизматларни реклама қилиш ноқонуний ҳисобланади. Ўтказилган 385 та ўрганишда 168 та ҳолатда бундай хизматлар рекламаси аниқланган ва уларнинг барчаси бартараф этилган.

 

Таъкидланишича, АОКА билан ҳамкорликда 10 дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик рекламасини ноқонуний равишда юритувчи сайтларга кириш чеклаб қўйилди. Айрим шахслар томонидан ўзбошимчалик билан ўз рекламаларини дарахтларга осиб қўйиш ҳолатлари бўйича аниқланган 2700 дан ортиқ рекламалар ҳам олиб ташланди.

 

Бундан ташқари, моддий маданий мероснинг 1 минг 50 та кўчмас мулк объектларида ўтказилган ўрганишларда 131 та ҳолатда жойлаштирилган турли рекламалар ҳам тартибга келтирилди. Ўтказилган ўрганишларда аниқланган камчиликлар юзасидан 76 та иш қўзғатилди ва тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Шу билан бирга, нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига 104 миллион сўм миқдорда етказилган зиён тўлиқ ҳажмда қопланиб берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда оммалашиб бораётган ахборот алмашиш ва тарқатиш манбаи ҳисобланган ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган рекламаларнинг 2 750 тасида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ва бартараф этилмоқда.

 

Аввалроқ Ўзбекистонда 10 дан ортиқ букмекерлик веб-сайтлари блоклангани, тотализаторларнинг ноқонуний рекламаси кўпайиб бораётгани ҳамда юртимизда букмекерлик ва тотализатор фаолияти ҳали ҳам қонуний эмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ўзбекистонда тотализатор ва букмекерлик фаолиятини реклама қилаётган 10 дан ортиқ сайтга кириш чекланди | Zamon.uz