Тотализаторларнинг ноқонуний рекламаси кўпайиб бормоқда
Жорий йил бошидан буён республикада букмекер ва тотализаторлик фаолияти бўйича 168 та ноқонуний реклама аниқланган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги иштирокидаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Маълумот ўрнида, бу каби фаолият билан шуғулланиш фуқароларнинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-ва Жиноят кодексининг 278-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
Агентлик вакили Шерзод Маҳамадалиевнинг маълум қилишича, сўнгги вақтларда электрон қиморни очиқ реклама қилиш ҳолатлари кўпайган. Бу эса, ўз навбатида, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг қўпол бузилиши ҳисобланади. Мазкур қонуннинг 6-моддасига кўра, Республика ҳудудида тақиқланган маҳсулот ҳақида маълумот тарқатиш ман этилади.
Жаҳонгир Қўзиев







