энг долзарб

Ўзбекистонлик мигрантларга 40 минг рубллик иш таклиф этилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаш истагида бўлган фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Ўзбекистонлик мигрантларга 40 минг рубллик иш таклиф этилмоқда

 

Қайд этилишича, Россиянинг бир қатор иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва областлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасида 10 мингта бўш иш ўрни таклиф қилинмоқда.

 

Фуқаролар номига Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади. Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланиши айтилган.

 

Таъкидланишича, ойлик маош иш ҳажмига қараб 40 минг рублдан бошланади. Фуқароларга қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича ишлар таклиф этилади.

 

Маълумот учун: ушбу бўш иш ўринлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудлардаги филиалларидан олиш мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ТИВ Озарбайжонга бормоқчи бўлган фуқароларни огоҳлантирганди. Шунингдек, Россиядаги мигрантлар энди “Золотая  Корона” орқали 15 минг рублгача қарз олиб, ватанига жўнатиши мумкинлиги, Москвада ўзбекистонлик мигрантнинг жасади топилгани ҳамда ўн минг Ўзбекистонлик яқин вақт давомида Россияга ишга жалб қилингани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ўзбекистонлик мигрантларга 40 минг рубллик иш таклиф этилмоқда | Zamon.uz