“Рома”нинг Азмунга қизиқиш билдираётгани рост... ми?
“Рома” спорт директори Тиаго Пинто “Рома” клуби “Зенит” ҳужумчиси Сердар Азмунга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди:

“Скаутларимиз Чемпионлар лигаси ўйинларига мунтазам ташриф буюриши бор гап. Аммо “Рома” Азмунга қизиқиш билдираётгани ёлғон маълумот”.
Эслатиб ўтамиз, Сердар Азмун Россия премьер лигаси жорий мавсумида “Зенит” сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голга ҳаммуаллифлик қилди. Айни дамда Трансфермаркт интернет портали эронлик футболчининг трансфер нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Азмун бундан аввал “Рубин” ва “Ростов” клубларини ҳимоя қилган.
Эронлик форвардга “Наполи”, “Лацио”, “Лион”, “Интер”, “Ювентус”, “Фенербахче”, “Виляреал” ва “Байер” клублари ҳам қизиқиш билдирган.
Аввалроқ Кристенсон Лондонда қолмоқчилиги ва “Байер” ва “Лион” Азмунни қўлга киритмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







