энг долзарб

ТИВ Озарбайжонга бормоқчи бўлган фуқароларни огоҳлантирди

Озарбайжон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тезкор штаб қарори билан мамлакатдаги махсус карантин режими 2022 йил 1 январга қадар узайтирилди.

ТИВ Озарбайжонга бормоқчи бўлган фуқароларни огоҳлантирди

 

 

Ўзбекистоннинг Боку шаҳридаги элчихонасига таяниб, ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирги вақтда юртимиз фуқаролари Озарбайжон ҳудудига кириши учун паспорт туридан (хорижий, дипломатик) қатъий назар, ўзлари билан бирга қуйидагиларни олишлари керак:

 

 — Озарбайжон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тезкор штабнинг махсус рухсатномаси. Ушбу рухсатномани расмийлаштириш тўғрисидаги сўров белгиланган тартибда қабул қилувчи томон тарафидан олдиндан, яъни Озарбайжонга жўнаб кетишдан 14 иш кунидан кам бўлмаган муддатда Тезкор штабга жўнатилиши зарур. Шу билан бирга, аризанинг мавжудлиги рухсат олишни кафолатламайди.Рухсатноманинг берилиши – Озарбайжонга кириб келаётган Ўзбекистон фуқароси тўғрисидаги маълумотларнинг Давлат чегара хизматининг тегишли рўйхатларга ўз вақтида киритилишни таъминланмаслиги мумкин;

 

— Озарбайжонга жўнашдан олдин сўнгги 72 соат мобайнида олинган COVID-19 аниқлаш учун ПЗР-тестиниг салбий жавоби тўғрисидаги тиббий маълумотнома. Чегарадаги бўлиши мумкин бўлган ортиқча текширувлардан ва аэропортда расмиятчиликлардан айланиб ўтиш имконини берувчи QR-код бўлиши маъқул (QR-коди мавжуд бўлмаган маълумотномалар эгалари Боку шаҳрининг аэропортида батафсил текширувдан ўтади);

 

— COVID-19 паспортларининг турларидан бири: "COVID-19'га қарши эмлашдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома" (фуқаро коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг камида икки дозасини олгандан кейин Ўзбекистоннинг ваколатли тиббиёт органи томонидан бериладиган ҳужжат) ёки "COVID-19 иммунитети гувоҳномаси" (фуқарода коронавирус инфекцияси билан касалланганлиги ва унинг қонида антитаналар мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистоннинг ваколатли тиббиёт органи томонидан бериладиган ҳужжат. Ушбу ҳужжат Озарбайжонга киришдан камида 6 ой олдин берилган бўлиши керак).

 

Қайд этилишича, санаб ўтилган ҳужжатлар фуқаро ёнида бўлмаган тақдирда, ижтимоий мавқейи, давлат идораларида ва тижорат тузилмаларида эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар, уларга Озарбайжонга кириш тақиқланади ва келган давлатига қайтарилади.

 

Аввалроқ талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўташи, Ўзбекистон элчихонаси ва Беркшир графлиги вакиллари учрашгани, Москвада Буюк Британия элчихонасига киришга уринган ўзбекистонлик ушлангани ҳамда Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси виза бўлими номаълум вақтга ёпилгани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

ТИВ Озарбайжонга бормоқчи бўлган фуқароларни огоҳлантирди | Zamon.uz