Талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди
ОТМларда халқаро муносабатлар соҳасида ўқиётган талабаларнинг амалиёти мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ёки халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналарда ташкил этилади. Бу Ҳукуматнинг жорий йил 31 августдаги қарорида қайд этилган.
