Ўзбекистон элчихонаси ва Беркшир графлиги вакиллари учрашди
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси 13 июль куни Беркшир графлигида жойлашган Рединг шаҳрида маҳаллий ҳокимият вакиллари, “Директорлар институти” маҳаллий профессионаллар ассоциацияси аъзолари, Commonwealth Pharmacists Association ташкилоти ва бир қанча британиялик тадбиркорлар билан учрашув ташкил этди. Бу ҳақда “Dunyo” ахборот агентлиги маълум қилмоқда.


Элчихона маълумотларига кўра, Ўзбекистон вилоятлари ва Беркшир графлиги ишбилармон доиралари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Британия томони кўплаб соҳалар, жумладан инфраструктура лойиҳалари, қишлоқ хўжалиги, АКТ, фармацевтика, чарм саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришда амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга улкан қизиқиш мавжуд эканлигини этди.
Ташриф доирасида ўзбекистонлик дипломатлар “Thames valley Business Park” инновацион паркка ҳам боришди. Учрашув сўнггида икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришга келишиб олинди.







