энг долзарб

Тошкент – Бухоро йўналишида ҳаракатланган "Афросиёб" поезди нега йўлда тўхтаб қолди?

"Ўзбекистон темир йўллари" ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Тошкент – Бухоро йўналишида ҳаракатланган "Афросиёб" поезди нега йўлда тўхтаб қолди?

 

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Тошкент – Бухоро йўналишидаги рейсда ҳаракатланган "Афросиёб" поезди йўлда тўхтаб қолди. 

 

Қайд этилиишича, 3 ноябрь куни соат 22:23 да Тошкент – Бухоро йўналишидаги 766-сонли рейсда ҳаракатланган "Афросиёб" поезди режадан ташқари сафар давомида 4 дақиқага тўхтаб қолган. 

 

Мазкур ҳолат борт тизимидаги носозлик туфайли юзага келган. Поезд машинистлари бортдаги барча қурилмаларни бошқариш тизимини тўлиқ қайта ишга туширган. 

 

"Айнан шу вақтда йўловчилар томонидан олинган видеода: "Бизда тезюрар "Афросиёб"да ҳам свет ўчади" дея киноя фикр юритдилар. Борт тизими қайта ишга туширилгач, поезд ўз йўлида давом этди ва "Бухоро" темирйўл вокзалига етиб борди", — дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, замонавий, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ҳаракатни ташкил қилиш билан боғлиқ барча хавфсизлик талаблари ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган.

 

Маълумот учун: Испания (Patentes Talgo S.L.U.) дa ишлаб чиқарилган замонавий юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлари ҳаракатини ташкил қилиш билан боғлиқ барча хавфсизлик талаблари ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Афросиёб" поездининг қўшимча рейслари йўлга қўйилиши, Тошкент — Шаҳрисабз — Тошкент йўловчи поездининг ҳаракат жадвали ўзгаргани, темир йўлда ухлаб қолган шахс поезд ва кесишмадаги автомобиллар ҳаракати тўхташига сабаб бўлгани ҳамда "Афросиёб" поезди ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилгани тўғрисида хабар бергандик.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.