1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Темир йўлда ухлаб қолган шахс поезд ва кесишмадаги автомобиллар ҳаракати тўхташига сабаб бўлди

Темир йўлда ухлаб қолган шахс нафақат поезднинг, балки темир йўл кесишмасидаги ҳаракатнинг тўхташига ҳам сабаб бўлган.

Темир йўлда ухлаб қолган шахс поезд ва кесишмадаги автомобиллар ҳаракати тўхташига сабаб бўлди

 

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот-таҳлилий медиа марказининг хабар беришича, ҳолат туфайли кеча Фарғона водийсиниг Қўқон – Бувайда перегонининг 7-км.нинг 5-пк.да № П–93-сонли Андижон - Тошкент йўналишидаги йўловчи поезди ҳаракати 20 дақиқага тўхтаган.

Сабаби локомотив бригадаси темир йўл излари  ичи (колея)да ётган одамни кўрганидан сўнг фавқулодда тормозлашни қўллаган. Поезд қўриқланадиган темир йўл кесишмаларидан бирининг ҳудудида тўхтайди. Натижада соат 21:50 дан 22:10 гача ушбу жойда автотранспортнинг тирбандлиги юзага келади.

Мазкур фуқаро маст ҳолда бўлгани таҳмин қилинмоқда. Фавқулодда тормозланиш билан темир йўлда ётган одам устидан поезд ўтиши олди олинмаган, лекин  унинг танаси пўлат излари орасида бўлгани боис унга хеч нима килмаган.

Бахтли тасоддиф туфайли у кишининг нафакат боши омон қолган, ҳаттоки воқеа жойидан бош олиб қочишга муваффақ булган ҳам. Йўловчи поезд техник кўрикдан ўтганидан сўнг , поезд белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатини давом эттирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика