«Afrosiyob» поезди ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди
13 июль куни соат 7:28 да Тошкент-Бухоро йўналишида қатновини амалга оширадиган 762-сонли «Afrosiyob» юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг ҳаракат жадвалида бир марталик ўзгариш бўлади.


Бунга Навоий-Бухоро йўналишидаги темирйўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши сабаб қилиб келтирилган.
Унга кўра мазкур поезд шу куни Тошкент-Навоий йўналишида ҳаракатини амалга оширади. Йўловчилар Навоийдан Бухорогача «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан ташкил қилинадиган махсус автобусларда олиб борилади.







