Таълим

Аҳмад Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадасида 150 га яқин ўқувчи ўз билимини синовдан ўтказмоқда

Уларнинг билимини халқаро миқёсдаги тажрибали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боради.

Аҳмад Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадасида 150 га яқин ўқувчи ўз билимини синовдан ўтказмоқда

 

Бир неча асрлар давомида аниқ ва табиий фанлар Ўзбекистон заминида кенг ривожланиб, Марказий Осиё ҳудуди дунё интеллектуал маркази бўлиб келган. Фарғонада Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган Аҳмад Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси бунга ёрқин мисол бўлади.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, олимпиадада Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўмондан 140 нафарга яқин 9-11 синф ўқувчилари иштирок этади. Шунингдек, Туркия, Малайзия, Миср, Озарбайжон каби 12 та давлатнинг вакиллари олимпиадада онлайн шаклда қатнашиб, ўз билимини синовдан ўтказади.

 

Қайд этилишича, мактаб ўқувчилари ўртасида халқаро олимпиаданинг илк бор ташкил этилиши уларнинг физика фанига бўлган қизиқишини оширишга ва билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 8–13 ноябрь кунлари Фарғонада Ўзбекистонда илк бор Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси бўлиб ўтиши ҳамда ҳамда Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига 122,5 млн сўмдан пул мукофоти топширилгани ҳақида хабар берилганди.

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Аҳмад Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадасида 150 га яқин ўқувчи ўз билимини синовдан ўтказмоқда | Zamon.uz