Жамият

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига 122,5 млн сўмдан пул мукофоти топширилди

17 август куни Тошкент шаҳрида нуфузли халқаро олимпиадаларнинг ғолиблари ҳамда уларнинг ўқитувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига 122,5 млн сўмдан пул мукофоти топширилди

 

 

Тадбирда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, фан олимпиадалари ғолиблари, уларнинг устозлари ва ота-оналари иштирок этди.

 

Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистонда фан олимпиадалари ғолибларини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилган.

 

Ҳужжатга кўра, дунёда тан олинган математика (IMO), физика (IphO), кимё (IChO)биология (IBO), информатика (IOI) халқаро нуфузли фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

 

  • 1-ўрин (олтин медаль) учун — ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравар (122,5 млн сўм), ўқитувчисига — 450 баравар (110,25 млн сўм);
  • 2-ўрин (кумуш медаль) учун — ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар (73,5 млн сўм), ўқитувчисига — 250 баравар (61,25 млн сўм);
  • 3-ўрин (бронза медаль) учун — ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар (49 млн сўм), ўқитувчисига —150 бараварида (36,75 млн сўм).

 

 

 

 

Июль-август ойларида ўтказилган мазкур халқаро олимпиадаларида ўзбекистонлик ўқувчилар томонидан жами 10 та (2020 йилда 6 та) медаль, шу жумладан 3 та олтин (2020 йилда 1 та), 2 та кумуш (2020 йилда 4 та) ва 5 та бронза (2020 йилда 1 та) медаллари қўлга киритилди.

 

25 июль — 2 август кунлари Японияда ўтказилган 53-Халқаро кимё олимпиадасида дунёнинг 65 давлатидан 260 нафар ўқувчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоасидан қуйидаги ўқувчилар 1 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди:

 

  • Собиржон Аманов — Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқувчиси олтин медаль;
  • Фирдавс Собиров — Бухоро шаҳри 35-мактаб ўқувчиси бронза медаль;
  • Дурдона Мухторхўжаева — Ибн Сино мактаби ўқувчиси бронза медаль;
  • Икромиддин Боймаҳаммадов — Ибн Сино мактаби ўқувчиси бронза медаль.

 

14−24 июль кунлари Россия томонидан 62-Халқаро математика олимпиадаси ўтказилди. Унда дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчи қатнашиб, Ўзбекистон терма жамоасидан:

 

  • Диёрбек Толипов — Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 5-ихтисослашган математика мактаби ўқувчиси кумуш медаль;
  • Олимжон Олимов — Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси бронза медалга сазовор бўлди.

 

ХТВ қайд этишига кўра, Ўзбекистон ўқувчилари мазкур олимпиадада сўнгги бор 2017 йилда кумуш медални қўлга киритган.

 

18−23 июль кунлари Португалияда бўлиб ўтган 32-Халқаро биология олимпиадасида дунёнинг 76 давлатидан 304 нафар ўқувчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларини қўлга киритди:

 

  • Хумоюн Норбеков — Жиззах давлат педагогика университети қошидаги академик лицей ўқувчиси олтин медаль;
  • Азиза Абдувалиева — Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқувчиси олтин медаль;
  • Ёрқинбек Турдибоев — Навоий вилояти Навоий шаҳри 11-ихтисослашган кимё-биология мактаби ўқувчиси кумуш медаль.

 

17−24 июль кунлари Литвада ўтказилган 51-Халқаро физика олимпиадасида дунёнинг 73 давлатидан 365 нафар ўқувчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоасидан Тошкент шаҳридаги 71-мактаб ўқувчиси Раил Хашаев бронза медаль билан тақдирланди.

 

Маълумотга кўра, бу Ўзбекистон тарихида физика халқаро олимпиадасидаги иккинчи медаль, мактаб ўқувчисининг илк медали.

 

«Юқоридаги номлари келтирилган нуфузли халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз имтиёзли равишда қабул қилинади», — дейилади Халқ таълими вазирлиги хабарида.

 

Бундан ташқари минтақавий халқаро олимпиадаларда 31 та медалларни (2 та олтин, 14 та кумуш, 15 та бронза) қўлга киритди.

 

55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида иштирок этган 7 нафар ўзбекистонлик ўқувчиларнинг барчаси ғолиб деб топилди. 28 та давлат ўқувчилари орасида 1 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларини олишга муваффақ бўлди.

 

17 — Халқаро Жаутиков олимпиадасида: 13 та медал — 1 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 10 та бронза медаль ва 6 — Халқаро Кавказ математика олимпиадасида: 5 та медаль — 4 та кумуш ва 1 та бронза медаль қўлга киритилган.

 

Шунингдек, 27 — Халқаро математика мусобақасида ўзбекистонлик ўқувчилар якка тартибдаги олимпиадларда: 6 та медаль — 4 та кумуш ва 2 та бронза, жамоавий баҳсларда кичик ёшлилар жамоаси 3-ўрин (4 та бронза медаль), катта ёшлилар жамоаси 2-ўринни (4 та кумуш медаль) қўлга киритди.

 

Тадбир доирасида ушбу олимпиадаларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"