Жаҳон

Байденнинг маслаҳатчиси АҚШ нима учун Афғонистонни тарк этганини маълум қилди

Шунингдек, у Хитой билан муносабатларга тўхталиб ўтди.

Байденнинг маслаҳатчиси АҚШ нима учун Афғонистонни тарк этганини маълум қилди

 

АҚШ ва Хитой ўртасидаги “қаттиқ рақобат” янги совуқ урушга олиб келмаслиги керак. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан айтиб ўтди.

 

Салливан Австралиянинг Лоуи иститутида сўзлаган нутқида АҚШ Афғонистонни Ҳинд ва Тинч океани минтақасига катта эътибор бериш мақсадида тарк этганини маълум қилган. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича. Вашингтон ушбу минтақада низолар юз беришини минимум даражага камайтирмоқчи.

 

“Хитой ва АҚШ ўртасида янги совуқ уруш бошланиши ҳамда бизнинг низога қараб кетаётганлимиз тўғрисидаги хабарларга келсак,  бизда бу йўлни танламаслик имконияти бор”, – деган Оқ уй амалдори.

 

Салливан Хитой билан муносабатларни “қаттиқ рақобат”” сифатида баҳолаган. Унинг фикрича, Вашингтон ва Пекинни иқтисодиёт ва технологиялар соҳасида кучли рақобат кутмоқда. Шу билан бирга у Хитойнинг келажакдаги халқаро тузилмаларда муҳим фактор бўлишини тан олган.

 

Аввалроқ Пентагон Хитой яқин йиллар ичида АҚШни ҳарбий қудрат бўйича ортда қолдириши мумкинлигини айтганди. Шунингдек, Хитой янги гипертовушли қурол синовини ўтказгани ҳақида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.