энг долзарб

Сирдарёда бир нечта террорчи гуруҳ аъзолари ушланди

Улар Сурия Араб Республикаси ҳудудидаги террорчи ташкилотнинг  аъзоларининг таъсирига тушгани маълум бўлган.

Сирдарёда бир нечта террорчи гуруҳ аъзолари ушланди

 

9 ноябрь куни ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

 

Ховос туманида яшовчи Б.Т. ва унинг бир нечта ҳамфикрлари билан  интернет орқали ёзишмалари ва ижтимоий тармоқлардаги ўзаро хабар алмашинув муносабатлари орасида экстремистик мазмундаги материаллар топилган.

 

 Жумладан, “жиҳод”га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб келган.

 

Бундан ташқари, гуруҳ етакчиси Б.Т.нинг келгусида Сурияга бориб, террорчи гуруҳлар таркибига қўшилишни режа  қилганлиги тўғрисида аниқ маълумотлар олинди.

 

Террор гуруҳи аъзоларининг яшаш манзили тинтув қилинганда уларнинг уяли алоқа воситаларида қонунга ҳилоф бўлган маълумотлар топилган  ва процессуал тартибда расмийлаштирилган. Мазкур далиллар асосида Б.Т.га Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида қамоққа олиш чораси қўлланилди.

 

Ҳозирда Б.Т. ва унинг шериклари тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ҳизб-ут Таҳрир”нинг ўзбекистонлик етакчиси  Қозоғистонда қўлга олингани ҳамда Жиззах вилоятида Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломи халқаро террорчилик гуруҳи вакиллари ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда хонадонида ҳужра ташкил этган она-бола аниқланганди. 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Сирдарёда бир нечта террорчи гуруҳ аъзолари ушланди | Zamon.uz