Жамият

Қашқадарёда хонадонида ҳужра ташкил этган она-бола аниқланди

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунининг янги таҳририга кўра, диний таълим муассасасидан ташқарида, шунингдек, хусусий тартибда диний таълим бериш ноқонуний фаолият сифатида белгиланган. Афсуски, сўнгги пайтларда ҳеч қандай рухсатномасиз диний таълим бериш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Қашқадарёда хонадонида ҳужра ташкил этган она-бола аниқланди

 

 

Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб борилган тадбир давомида туманнинг “Денов” МФЙ ҳудудида яшовчи она-бола уйида “ҳужра” ташкил этгани фош этилди. Фуқаро Ф.К. ўз хонадонида Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи 2 нафар вояга етмаган болалар ва унинг 2002 йилда туғилган қизи М.С. мактаб ёшида бўлган 11 нафар ўқувчи қизларга “ҳужра” шароитида диний таълим бериб келаётгани аниқланди.

 

Ўрганишлар давомида фуқаро Ф.К ва унинг қизи М.С. ҳеч қандай расмий диний маълумотга эга эмаслиги маълум бўлган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зангиотада ноқонуний ҳужра аниқлангани ҳамда Тошкент вилоятида 10 нафар жиҳодчи қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.