Тошкентда жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчини зўрлади
Қизнинг онаси суд қароридан рози эмас.

Тошкент шаҳри Миробод туманида жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг дўстлари 8 синф ўқувчиси билан жинсий алоқа қилган, дея хабар берди "Немолчи.уз".
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат юзасидан суд бўлиб ўтди. Суд қарорига кўра, ўқитувчи 4 йилга, дўстлари эса 2 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Қайд этилишича, қизнинг онаси суд қароридан рози эмас. Сабаби эркаклар ЖКнинг 128-моддаси (18 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жазоланган. Қизнинг онаси эса улар ЖКнинг 118-моддаси яъни (бир гуруҳ шахслар томонидан зўрлаш) бўйича қамалиши керак деб ҳисобламоқда.
Таъкидланишича, аёл ушбу иш доирасида охиригача курашишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, 4 ёшида номусимдан ажраган қиз ҳақида мақола тақдим қилинганди.
Аввалроқ Жиззахда уч эркак кўчадаги аёлни зўрлагани, Қаршида 19 ёшли йигит вояга етмаган қизни зўрлаб келганига қарамасдан жиноий иш очилмагани ҳамда 11 ёшли бола икки йил давомида амакиси томонидан зўрлаб келингани ҳақида хабар берилганди.







