
Бу ҳақда «Постда» хабар қилди. Маълум бўлишича, Жиззах шаҳрининг Сайилжойи маҳалласида яшовчи Н.Х. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, тунги соат 2:30 атрофида кўчада уни бир неча шахс «Nexia» машинасига мажбурлаб чиқариб, Обод маҳалласи ҳудудида зўрлаганини айтган. Шунингдек, сумкасидаги уяли алоқа воситаси ва 100 минг сўм пулини олиб қўйилганини ҳам маълум қилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида аёлни зўрлаган шахслар Жиззах шаҳрининг Кўтарма маҳалласида яшовчи Ж.Ш., Алишер Навоий маҳалласида яшовчи Д.Н., Тошлоқ маҳалласида яшовчи Ж.Ю. экани аниқланган.
Айни пайтда айбланувчилар ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаршида 19 ёшли йигит вояга етмаган қизни зўрлаб келганига қарамасдан жиноий иш очилмгани ҳақида ҳамда 11 ёшли бола икки йил давомида амакиси томонидан зўрлаб келингани айтилганди.


