Жамият

Қаршида 19 яшар йигит вояга етмаган қизни зўрлаб келганига қарамай унга нисбатан жиноий иш очилмади

Қарши шаҳар Қавали маҳалласида истиқомат қилувчи 2003 йилда туғилган қиз Ж.Ш. кўп миқдорида дори истеъмол қилиб, ўз жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда “Nasafnews” хабар қилди.

Қаршида 19 яшар йигит вояга етмаган қизни зўрлаб келганига қарамай унга нисбатан жиноий иш очилмади

 

Ярим тунда дори ичган қизнинг отаси эрталаб уни ҳушсиз ҳолда топган ва шифохонага олиб борган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдам туфайли қизнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳозирда қиз беҳуш аҳволда. Қизнинг яқинларининг айтишича, бундай ҳолат биринчи марта кузатилмаган. Аввалроқ қиз ўзини осиб, жонига қасд қилишга уринган. 

Қайд этилишича, 2020 йил октябрь ойида 2002 йилда туғилган йигит Q.Sh.ning қариндошини уйига боргани, у ерда йигит унинг номусига теккани, уйқу дори бериб мажбурлагани ва уятсиз ҳолатда суратга тушириб олганини айтган.

“Ўша куни бир аҳволда уйга қайтдим. Орадан вақтлар ўтгандан кейин, йигит яна менга қўнғироқ қилди ва турли смсларни ёзди. У телефонида менинг ялонғоч суратларим борлигини, агар яна жинсий алоқа қилмасам бу суратларни ота-онамга ва қариндошларимга кўрсатишини айтди. Расмларни ўзига қурол қилиб олди. Кейинчалик суратларимни тарқатиб юборишидан қўрқиб, у билан 2 ёки 3 марта жинсий алоқа қилишга мажбур бўлдим», — деган қиз мухбир билан суҳбатда.
Қизнинг қўшимча қилишича, йигит у билан ғайритабиий усуллар орқали жинсий алоқада бўлиб, турли жойларига жароҳат етказган.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Ш.Ж.га нисбатан бир неча бор судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, экспертиза хулосалари олинган.

Терговга қадар текшириш натижасига кўра, Тергов бошқармаси суриштирувчиси томонидан Ш.Қ.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилиб, тўпланган ҳужжатларга асосан, ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди тартибида жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва натижаси аризачи М.Ш.га алоқа хати орқали ёзма маълум қилинган.

Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда 11 синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.