Жаҳон

АҚШнинг Афғонистондаги манфаатларини қайси давлат илгари суриши маълум бўлди

Бу ҳақда тегишли шартнома имзоланган.

АҚШнинг Афғонистондаги манфаатларини қайси давлат илгари суриши маълум бўлди

 

Қатар АҚШнинг Афғонистондаги манфаатларини илгари суради. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги хабар қилди.

 

Агентлик манбаси сўзларига кўра, Қатар Афғонистонда қолиб кетган АҚШ фуқароларига консуллик хизмати кўрсатади ва Вашингтоннинг ушбу мамлакатда манфаатларини илгари суради. АҚШ манфаатлари бўлими Кобулдаги собиқ элчихона биносида жойлашади.

 

Таъкидланишича, Доҳа Вашингтонга толиблар билан алоқаларни сақлаб туришга ёрдам беради.

 

Қатар — Афғонистондаги сиёсий ҳаётда ва "Толибон" ташқи сиёсатида катта аҳамиятга эга давлат. Хусусан, ҳаракатнинг сиёсий офиси айнан Доҳада жойлашган. Бундан ташқари, АҚШ ва толиблар ўртасида келишув имзоланишида ҳам Қатар муҳим ўрин тутган. Шунингдек, афғон фуқароларини эвакуация қилишда бу давлат энг асосий транзитлардан бири ҳисобланади.

 

Аввалроқ Қатар Кобул аэропортини бошқаришда ёрдам бериши тўғрисида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.