Жаҳон

Европа Иттифоқи ўз тарихида илк бор ҳарбий машғулотлар ўтказиши мумкин

Бу 2023 йилда амалга оширилади.

Европа Иттифоқи ўз тарихида илк бор ҳарбий машғулотлар ўтказиши мумкин

 

Европа Иттифоқи 2023 йилда ўз тарихида илк бор ҳарбий машғулотлар ўтказиши мумкин. Бу ҳақда El Pais газетаси маълум қилди.

 

Газета қўлга киритишга муваффақ бўлган махфий ҳужжатда Европа иттифоқининг “ўз дунёқарашини илгари суриши ва манфаатларини ҳимоя қилиши учун” зарур бўлган қуролли кучларга эгалик қилиш зарурлиги ҳақида сўз боради.

 

“2023 йилдан бошлаб биз доимий ҳарбий, хусусан, ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказамиз”, – дейилади ҳужжатда.

 

Ушбу ўқув машғулотлари Европа Шошилинч чора кўриш кучлари тузилишига ёрдам беради. Бу кучлар сони 2025 йилга келиб 5 мингни ташкил этиши мумкин. Шунингдек, ҳужжатда ЕИ давлатлари қуролли агрессия пайти  ўзаро ёрдам беришини кучайтириш мақсадида доимий машғулотлар ўтказилиши давом эттирилади. Қайд этилишича, ушбу ташаббус Евроиттифоқ давлатлари ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари йиғилишида муҳокама қилинади.

 

Европа Иттифоқи иқтисодий интеграцияга эриша олган бўлса-да, ягона Европа қуролли кучлари масаласи ҳамон тузилмай келмоқда. Ҳозирда иттифоққа аъзо давлатларнинг деярли барчаси НАТОга аъзо ва айнан ушбу альянс Европа хавфсизлигида ҳал қилувчи ўринга эга.

 

Аввалроқ Европа Иттифоқининг Украинада ҳарбий миссияси очилиши мумкинлиги ҳамда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Европа иттифоқи армиясини тузиш мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида фикр билдиргани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Ҳар бешинчи бола интернетда жинсий зўравонлик ёки эксплуатацияга учраган — UNICEF

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти 21 мамлакатдаги тадқиқот асосида бир йил давомида 12–17 ёшли қарийб 20 миллион бола интернет орқали жинсий зўравонлик ёки эксплуатациянинг камида бир турига дуч келганини маълум қилди.

custom img

Жанубий Кореяда 4 нафар ўзбекистонлик террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлашда гумон қилинмоқда

Улар Суриядаги террорчилик ташкилотига пул ва транспорт воситаларини юборишда айбланмоқда.

custom img

Си Цзиньпин Яқин Шарқда янги хавфсизлик тизимини яратишга чақирди

Си Цзиньпин Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашувда минтақа давлатлари ўз тақдирини ўзи белгилаши кераклигини таъкидлади.

custom img

Россияликлар Ўзбекистонга оммавий равишда чипта сотиб олишни бошлади

Ўзбекистон кузги мавсумда россиялик сайёҳлар орасида авиачипта харидлари энг кўп ошган хорижий йўналишга айланди.

custom img

Дания илк бор Гренландияга муддатли ҳарбий хизматчиларни юборди

Даниянинг Арктикадаги ҳарбий иштирокини кучайтириш қарори АҚШнинг Гренландияга даъволари фонида амалга оширилмоқда.

custom img

Россия Эронга гипертовушли қанотли ракеталар ишлаб чиқишда яширинча ёрдам берган — FT

Теҳрон Россия кўмагида яратилган ракетани синовдан ўтказган, бироқ уни қуролли кучлар таркибига қабул қилгани номаълум.

custom img

Россияда меҳнат мигрантлари учун тиббий кўрик қоидалари кучайтирилди

Энди 30 кундан ортиқ қолувчилар ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт.

custom img

Туркия авиакомпаниялари Москвага айрим рейсларни вақтинча бекор қилди

Бунга Внуково аэропортидаги вақтинчалик чекловлар сабаб бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"