энг долзарб

Тошкент вилоятида "Nurafshon TV" телерадиоканали ташкил этилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Тошкент вилояти телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Тошкент вилоятида "Nurafshon TV" телерадиоканали ташкил этилди

 

Қарорга кўра, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида Тошкент вилояти телерадиоканали – "Nurafshon TV" (кейинги ўринларда – Тошкент вилояти телерадиоканали) ташкил этилди.

 

Қуйидагилар Тошкент вилояти телерадиоканалининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

 

  • Тошкент вилоятининг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий-маърифий ҳаётида рўй бераётган ислоҳотлар, фаровонлик, тараққиёт ва бунёдкорлик йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳамда яратилган имкониятлар ҳақида аҳолини мунтазам хабардор қилиб бориш;

 

  • жойларда ислоҳотларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган омилларни кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолияти юзасидан самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

 

  • аҳолининг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш, сифатли давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан самарали фойдаланиш масалаларини теле ва радиодастур орқали ёритиш;

 

  • ҳудуднинг тарихи, маданияти, санъати, адабиёти ва урф-одатлари, бой табиати, сўлим гўшалари ва туризм салоҳиятини акс эттирувчи, уларни ўрганиш, асраб-авайлаш ва кенг тарғиб қилишга йўналтирилган кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш;

 

  • аҳолининг интеллектуал ва маданий савиясини ошириш, фуқароларнинг онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш, ёшлар ва ўсиб келаётган авлодни ватанпарварлик, умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашни тарғиб қилиш;

 

  • давлат ва нодавлат телерадиокомпаниялар, ахборот агентликлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашиш бўйича самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш.

 

Қайд этилишича, Тошкент вилояти телерадиоканали давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. Тошкент вилояти телерадиоканали ўз теле- ва радиодастурлари билан кеча-ю кундуз узлуксиз равишда эфирга чиқади.

 

Тошкент вилояти телерадиоканали ходимларининг чекланган штатлари сони 69 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 4 нафардан иборат бўлади. Тошкент вилояти телерадиоканалининг ташкилий тузилмаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги тегишли ташкилотларнинг тузилмасини мақбуллаштириш ва мавжуд штатларни қисқартириш ҳисобига ташкил этилади.

 

Тошкент вилояти телерадиоканали ташкилий тузилмаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси томонидан тасдиқланади.

 

Тошкент вилояти телерадиоканали ходимларига Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида фаолият юритаётган телерадиоканаллар ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шарт-шароитлари татбиқ этилади.

 

Шунингдек, қарор билан, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ёшлар иттифоқи, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг:

 

  • "Ёшлар", "Наво" ва "Кинотеатр" телеканаллари ихтисослаштирилган реклама хусусиятига эга бўлган канал сифатида фаолият кўрсатишига рухсат бериш;

 

  • "Ўзбекистон" телерадиоканалида "Қишлоқ хўжалиги" таҳририятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

 

Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси А.Ж.Хўжаев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи З.Т.Мирзаев белгиланди.

 

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов зиммасига юклатилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда яна бир янги нодавлат телетармоқ ўз фаолиятини бошлагани, МТРК тизимида "Ҳидоят сари" илмий-маърифий онлайн телеканали ташкил этилгани ҳамда "oнлайн мактаб" дарслари учун алоҳида телеканаллар ажратилиши ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"