Жамият

МТРК тизимида «Ҳидоят сари» илмий-маърифий онлайн телеканали ташкил этилди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг ОТТ платформасида (Over the Top) ёшларнинг маданий-маърифий, диний билимларини ошириш мақсадида "Ҳидоят сари" илмий-маърифий виртуал (онлайн) телеканали ташкил этилди. Бу МТРК директори Алишер Хўжаев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

МТРК тизимида «Ҳидоят сари» илмий-маърифий онлайн телеканали ташкил этилди

 

 

“МТРК архив фондида диний илмий экспертизадан ўтган, турли талқинга ўрин бермайдиган даражада ишончли маълумотларга асосланган диний-тасаввуфий, илмий-маърифий, исломшунослик ва тарих, аждодлар мероси каби туркум теледастурлар, алломалар ҳақида ҳужжатли фильмлар, уламо ва имом-хатибларимизнинг маърифий суҳбатлари, шунингдек, ҳадис-у ривоятлар асосида тайёрланган махсус фильмлар, теленовелла ва ижтимоий телероликларнинг сон жиҳатдан салмоқли базаси мавжуд,” – деб ёзади Алишер Хўжаев.

 

Ҳозирча канал фақат онлайн тартибда иш олиб боради. Уни кейинчалик офлайн, яъни алоҳида телеканал сифатида олиб чиқиш бўйича аниқ маълумотлар йўқ.

 

"Ҳидоят сари" илмий-маърифий онлайн телеканалини ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин. 

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"