Испанияда Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий меросига бағишланган фестиваль ўтказилади
Мазкур фестивалга тайёргарлик ишлари доирасида Онтинент шаҳрида симфоник оркестрнинг концерти ташкил этилди.

Унда композициялар ижро этилиб, концерт меҳмонлари мусиқий дастурдан баҳраманд бўлишди.

"Дунё" ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида "Мудехарес" жамоатчилик маданият маркази вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Валенсиянинг Онтинент шаҳрида 2022 йил 16-24 август кунлари Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган фестивални ўтказиш билан боғлиқ масалалар ўртага ташланди.
Лойиҳа менежери Рафаэль Ферреро:
Маданий тадбир дастуридан миллий либослар кўргазмаси, анъанавий каштачилик, фотокўргазма, миллий рақслар, Ўзбекистон амалий санъати ярмаркаси ва ўзбек миллий ошхонаси тақдимоти ўрин олган. Шунингдек, симфоник оркестрнинг "Самарқанд", "Фарғона" ва "Улуғбек" мусиқий композициялари тақдим этилади.
Маълумот учун: ушбу композициялар машҳур испан композитори Сауль Гомес Солер томонидан Самарқанднинг кўҳна тарихи, Фарғона водийси икати ва Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги давридан илҳомланиб ёзилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Турк дунёси иқтидорли болалари фестивали бўлиб ўтиши, Бухорода “Шашмақом” республика фестивали ўтказилиши ҳамда Қўқон Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилингани хабар берилганди.







