Жамият

Қўқон Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилинди

Қўқондаги Жоме мажмуасида ташкил этилган тадбирда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) бош котиби Боғдод Амреев, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбойжон ва Ўзбекистондан туризм соҳасига масъул вазирлар иштирок этмоқда.

Қўқон Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилинди

Бугун, 24 июн куни Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилишида иштирок этиш учун келган меҳмонлар Қўқон шаҳрида тантанали кутиб олинди.

Қўқондаги Жоме мажмуасида ташкил этилган тадбирда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) бош котиби Боғдод Амреев, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбойжон ва Ўзбекистондан туризм соҳасига масъул вазирлар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов йиғилишда қатор таклифларни илгари сурди. Транспорт логистикасини ривожлантириш, маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этиш, туркий давлатлар ягона маданий ва туризм тадбирлари тақвимини тузиш, Бобурийлар сулоласи ҳукмронлик қилган қадимги Ахсикент қалъаси ҳудудида “Туркий овоз” қўшиқ ва куй фестивалини ташкил этиш таклифлари шулар жумласидан.

Йиғилишда Ипак йўли равнақига муҳим ҳисса қўшган Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти сифатида қўллаб-қувватлаш таклифи ҳам илгари сурилди. Йиғилиш иштирокчилари буни маъқуллади ва Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти дея эълон қилинди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қўқон Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилинди | Zamon.uz