энг долзарб

Бугундан Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтига кириш имтиҳонлари бошланди

2021/2022-ўқув йили учун кириш тест синовлари 2 сменада ўтказилади:

Бугундан Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтига кириш имтиҳонлари бошланди

 

1️-сменада 10:00 дан 11:00 га қадар;

2️-сменада 12:00 дан 13:00 га қадар.

 

Тест синовлари бакалавриат таълим йўналишлари учун 3 та фан бўйича олинади. Магистратурага топширадиганлар учун эса чет тили фанидан имтиҳон олинади. Бунда белгиланган фанлар ҳар иккала йўналиш учун ҳам мажбурий ҳисобланади.

 

Талабгорларга бакалавриат таълим йўналишлари учун мажбурий фанларнинг ҳар биридан 10 тадан, жами 30 та, Магистратура мутахассислиги учун фақат чет тили фанининг ўзидан 30 та тест топшириғи берилади.

 

Диққат! Имтиҳонга ажратилган вақт жавоблар варақасини бўяш билан биргаликда 1 соатни ташкил этади.

 

Бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал баҳо 63 балл бўлиб, ҳар бир тоғри жавоб учун 2,1 баллдан берилади. Магистратура мутахассисликлари учун эса максимал натижа 50 баллни ташкил этади.

 

Эслатма. Ўқиш истагида бўлганлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтидан онлайн тарзда юклаб олишлари мумкин.

 

Диққат! Талабгорлар тест синови ўтказиладиган ҳудуд, яъни Давлат тест марказига рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан келишлари лозим. Бунда уларнинг қўлларида шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома бўлиши зарур.

 

Аввалроқ Маданий мерос техникумлари ҳамда Эстрада санъати институти ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.