Илм-фан

Маданий мерос техникумлари ташкил этилади

Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида университетнинг Тошкент филиали ташкил этилади.

Маданий мерос техникумлари ташкил этилади

 

“Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига биноан, “Ипак йўли” туризм халқаро университети “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети этиб қайта номланди.

 

Университет энди Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм, маданий меросни бошқариш ва музейшунослик соҳаларида кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасасига айлантирилади. Таълим даргоҳида ушбу соҳаларни илмий ва инновацион тадқиқ этиш бўйича малакавий ишлар олиб борилади.

 

Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида университетнинг Тошкент филиали ташкил этилади.

 

Университет ҳузурида қуйидаги муассасалар ўз фаолиятини бошлайди:

🔸 “Ипак йўли” халқаро тадқиқот институти;

🔸 “Ипак йўли” музейи;

🔸 “Ипак йўли” арт-резиденсияси;

🔸 “Ипак йўли” санъат галереяси;

🔸 Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази.

 

Ҳар йили университетга Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатлар фуқароларига магистратурада давлат гранти асосида таълим олиш учун 85 та ўрин ажратилади.

 

Шунингдек, университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва изланувчилари учун хизмат турар жойи сифатида 20 та уй-жой ажратилади.

 

2022/2023 ўқув йилидан Шаҳрисабз, Марғилон ва Хива туризм ва сервис коллежлари негизида Шаҳрисабз, Марғилон ҳамда Хива туризм ва маданий мерос техникумлари ҳам ташкил этилади.

 

Қарорга биноан, “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022–2026 йилларда хориждаги нуфузли таълим муассасаларида туризм, маданий мерос ва музейшунослик йўналишларида докторантура (PhD) ва магистратурада ўқитиш дастури жорий қилинади.

 

Унда 50 нафар иқтидорли мутахассис ўқитилади. Номзодларнинг 40 нафари магистратура ва 10 нафари докторантура (PhD) босқичида бўлиши белгиланди.

 

Бундан аввал Эстрада санъати институти ташкил этилиши ҳамда Маданий мерос агентлигининг вазифалари белгилангани ҳақида хабар берилганди

 

Оламгир Абдиев

custom img

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

custom img

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

custom img

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

custom img

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.

custom img

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

У бир ҳафтада бир неча юз милливольтга тенг энергия ишлаб чиқара олди.

custom img

Олимлар сайёрадаги илк жонзотни аниқлашди

Унинг ташқи кўриниши медузага ўхшаш.

custom img

Шоира Ойдин Ҳожиева вафот этди

Ижодкор  81 ёшида оламдан ўтди.

custom img

Бугун Ерга астероид яқинлашади

Объект диаметри тахминан беш-олти метрга баҳоланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"