Фарғона газ заправка портлаб кетди
Оқибатда, беш киши жароҳатланди.

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида ишчилар тан жароҳат олди. Bu ҳақида Тошлоқ туман ҳокимлиги маълум қилди.
Воқеа 25 ноябрь куни соат 16:42 ларда “Олтиариқ газ тўлдириш” МЧЖнинг автомобильларга суюлтирилган газ тўлдириш шохобчасида юз берган. Бунга газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабаб бўлган. Портлаш оқибатида тан жароҳат олган ишчилар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига даволаниш учун ётқизилган. Газ тўлдириш шохобчасининг бино қисми зарарланмаган.
Ҳозирда содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Аввалроқ, Навоийда газ қуйиш шохобчаси портлаб кетгани ҳамда Наманганда газ қуйиш шохобчаси ёнгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







